Аннотация: Ушбу мақолада умумий ўрта таълим мактабларида тарих фанини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда ахборот технологиялари воситаларининг ўрни ва роли ҳақида сўз юритилади.

Таянч иборалар: техник воситалар, дарс жараёни, илмий услубий ишлар,тарих фани

Куп йиллар давомида мактаб тарих курсларини ўқитиш тажрибаси шуни кўрсатадики, тарихдан ўтказиладиган таълим-тарбия ишларини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириб бориш, шунингдек кутилган ижобий натижаларга эришмокнинг асосий шакли-дарсдир. Гап шундаки, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш, уларнинг билиш қобилиятлари ва тафаккурларини мутассил ривожлантириб бориш юзасидан турли илмий услубий ишлар асосан дарс жараёнида амалга ошириб борилади. Ҳар бир дарс тарихдан ўрганилаётган алоҳида олинган мавзунинг, бир вақтда бутун бир курс юзасидан ўтказиладиган дарслар тизимининг мантиқан шаклланиб борадиган ягона занжирини ташкил этиб, бошқа дарслар мазмуни билан узвий алоқадорликда бўлгани ҳолда, таълим тизимининг бир бутунлигини амалга ошириб боришини таъминлайди.

Бошқа фанлардан фарқ этгани ҳолда тарих дарсига бўлган талаблар жамиятда содир бўладиган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар талаби даражасида, шунингдеқ илм-фан, маданият ва айниқса, маънавиятда содир бўладиган ўзгаришлар талаби асосида доимо ривожланиб боради. Тарих дарсларида таълимнинг техника воситаларидан фойдаланиш дарснинг самарадорлигини оширади. Таълимнинг техника воситалари ўқитиш ва ўрганиш сифатини кўтаришга ўқувчиларнинг ўқув материалини қизиқиб ўрганишига ва пухта ўзлаштиришига хизмат қилади.

Ҳозирги давр тарих таълимида мавзуни, бобни ўрганишга сарфланадиган соатлар микдори, дарсни қай тарифа ўтказиш ва кайси адабиётлардан фойдаланиш кераклигидан ташқари, дарсда ўрганиладиган асосий тушунча ва ғояларнинг руйхати, предметлар аро ва курслар аро боғланадиган алоқалар, шаклланадиган кўникма ва малакалар, ҳар бир мавзуга таалуқли таълим ва техника воситалари руйхати, шунингдеқ тарқатиладиган дидактик материаллар руйҳати курсатилади.

Ҳозирги даврда дарс самарадорлигини ошириш ҳар бир ўқитувчини таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни комплекс ривожланишларини таъминлайдиган, ўқитувчига ажратилган вақтдан мақсадга мувофиқ фойдаланиб, тарих дарснии бевосита ўз тажрибаси асосида уддалай олиши замонавий дарс талаби асосида дарсларда техника воситаларидан унумли фойдаланишга ҳаракат килади. Тарихда фанидан дарс бериш жараёнида ўқитувчи томонидан тушунтирилган воқеа ва ходисалар, душманга қарши кукрак керган жасур кишилар, бир ўзи унлаб душманлар билан жанг кила олган қахрамонлар ҳар қандай қийин шароитда ўзини йуқотмайдиган, жасур, матонатли кишилар ўқувчи куз унгида гавдаланади ва ўзгача тассавур ўйғотади. Шулар хақида ўқитувчи техника воситалари орқали ўқувчининг маънавий бойлигини орттиради.

Бугунги кунда узлуксиз таълим тизими буғинидаги таълим муассасалари, шу жумладан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилар олдида Янги муаммолар, яъни ўқитилаётган фаннинг ўзлаштириш сифатини ошириш вазифаси турибди. Бу борада тарих фанини ўқитишда ҳам турлича услублар қулланилмокда. Шулардан бири замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишдир. Мултимедиа тасвирли маълумотлар билан ишлашга қодир бўлган восита ҳисобланади. «Мултимедиа» сўзи лотинча «медиа» сўзидан олинган бўлиб, "маълумот ташувчи восита«деган маънони англатади. Мултимедиали комьпютерлар сўз, Мусиқа, тасвир ва бошқа маълумотларни, видеомаълумотларни қабул килади ва улар устида ишлайди. Айниқса электрон кулланманинг мултимедия муҳитида интернет технологиялардан фойдаланиб яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки уларда ҳаракатли,рангли, овозли тасвирлар яратиш қулай ва матнли масалаларнинг ечилишини намойиш қила олиши мумкин.

Жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг даврлари ижтимоий тузумлар уларнинг аталиши ва хос хусусиятлар ҳақида тасаввурга эга бўлишда, намойиш қилишда комьпютер, видео, видеоплеер, рақамли видеокамера, видеопроектор, овоз чиқариш қурилмаси, видеоэкран ва микрофондан фойдаланилади.

Маълумки, умумий ва ўрта таълим мактабларида ижтимоий-гуманитар фанларни укитишда кургазмалилик мухимдир. Айникса тарих фанида хариталар, жанг схемаларини курсатиш кулайдир. Бундан ташқари мавзулар буйича матнларни ҳам бериш мумкин. Матнда келтирилган тушунчалар, тарихий атамалар образли тарзда намоён бўлади. Дарс биринчи галда ўқув машгулотидир.

Замонавий тарих дарсига бўлган талаб тарих таълими давомида ўқувчи ёшларни тарихий билим ва кўникмалар билан қуроллантириб, уларни ўтмишда ва бугунги кунимизда содир бўлаётган ижтимоий ҳодисаларни туғри бахолаш ва хулосалар чикариш, «ҳар бир инсоннинг айниқса эндигина ҳаётга қадам қуйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қуйилган максадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собиткадам ғайрат-шижоатига, тула-тукис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак».

Илмий техника авж олиб бораётган ҳозирги вактда ўқувчи ёшларнинг акселерацияси, яъни болалар ривожланишининг тез суратлар билан бориши, бу жараён уларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний жихатдан ривожланишларида яққол намоён бўлаётганлигини алохида таъкидламоқдалар. Дархакикат ҳозирги даврда ўқувчилар ёшлигиданоқ радио, телевидение, газета, журнал ва турли китоблар, ахборот каналлари орк.али куп замонавии илмий-техникавий янгиликлардан бохабар булмокдалар. Буларнинг хаммаси сўзсиз ўқувчи ёшларни ҳар томонлама ривожланишларига, дунёкарашлари куламини кенгайишига олиб келмовда.

Ўқувчи ўз уйида телевидение орқали, ёки кинотеатрда тарихии мавзудаги асарни томоша килиб, унинг мазмуни билан чуқур танишишга муваффақ бўлгани ҳолда, ўқитувчи дарс жараёнида фақатгина дарслик материалы билангина чегараланаётган бўлса, у ҳолда ўқувчида мазкур дарс учун хеч қандай қизиқиш пайдо булмайди. Ана шундай инқирозли шароитдан чиқиб кетиш учун ўқитувчи тарих фани таълимида эмоционал маҳоратини ошириб бориб, ўқувчиларни мавзунинг мазмунига бўлган қизиқишларини ошириб бориб, унинг ҳар томонлама мустахкамланишига эришмоғи керак.

Ўқитувчи уз дарснии замон талаблари асосида кургазмалиликнинг техника воситаларидан фойдаланишда махсус жиҳозланган тарих хоналарини ташкил этиб, ўқитишнинг турли методик воситаларидан, жумладан экран кулланмалари, магнитофон ёзувлари, теледарслардан максадга мувофиқ фойдаланмоғи керак.