Математика ўқитиш воситалари — бу таълим жараёнида фойдаланиладиган барча ўқув қўлланмалардир. Математикани ўқитиш воситаларига: 1) дарсликлар ва қўлланмалар; 2) кўрсатма қўлланмалар; 3) ўқитишнинг техник воситалари (ЎТВ) киради. Бошланғич синфлар учун математика дарсликлари асо- сий ўқитиш воситаси бўлиб, улар дастур материалининг мазмуни ва уни кўриб чиқиш тизимини белгилаб беради, бу материалнинг ҳар бирини ўрганиш савиясини (даражасини) аниқлаб беради. Дарсликда дастурда кўзда тўтилган назария элементлари ўрин олади, асосий ўқув ва малакаларнинг шаклланишини таъминлаши лозим бўлган машқлар ва топшириқлар тизими киритилади.

Дарслик янги нарсани ўрганишда у ёки бу услубий ёндашишни кўрсатиб беради. Шу туфайли ҳам дарслик ўқитувчи учун ўзига хос ўқув қўлланма бўлиб, янги нарса устида ишлашда ўқув- чининг билиш фаолиятини йўналтирадиган китобдир. Дарсликдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унда ўқув дастури қандай ёритилганлигини тушуниб олиш, унда ўрин олган ўқув материалининг хусусиятларини таҳлил қилиш, китобнинг тузилишини, ўқитувчига услубий ёрдам бериш мақсадида берилган мисолларни таҳлил қилиш керак.

Ҳозирги замон стабил дарсликлари дастурга тўлиқ мос келади. Дарсликда дастур талабларидан четга чиқиб, курсни ортиқча мураккаблаштириб юборадиган материаллар йўқ. Бошланғич синфлар математика дарсликларида матн кам, улар назарий ва амалий материални бир вақтда ўз ичига олади. Дарслик ўқувчилар билимига қўйиладиган талаблар савиясини белгилаб беради ва уларни мураккаблаштириб юбориш керак эмас. Дарсликда алгебра ва гёометрия элементларини ўрганиш учун машқлар мавжуд. Дарсликда эслатма — алгоритмлар ёрдамида математик нутқни ривож- лантиришга алоҳида эътибор берилади. Дарсликка ўйин элементлари киритилган, кўпчилик масалаларнинг ечилиши ижодий ёндашишни талаб қилади. Масалалар матнларида болаларнинг турли касблар билан танишишлари учун, техника билан боғланиш, болаларнинг ижтимоий-фойдали меҳнатда иштирок этишлари, табиатни асраш чоралари ва ҳоказо имкониятлар бор. Дарсликлар чиройли қилиб безатилган, уларда бир хил белгилашлар тизими қабул қилинган. Машғулотларнинг биринчи кунидан бошлабоқ, дарслик бўйича ишлашда болаларда илмий китоб билан ишлаш- нинг баъзи умумий уқувларини шакллантиришни кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи дарсдаёқ китобнинг умумий тузилиши кўриб чиқилади. Болалар китобни ўз вақтида очишни, китобда ўрганиладиган саҳифаларни осон топа олишни ўрганишлари лозим. Биринчи синфда керакли саҳифа хатчўп ёрдамида осон топилади, у биринчи дарслардан бошлаб кирити- лади ва дарсдан дарсга ўтишда ўқувчилар томонидан ке- ракли жойга қўйиб борилади. Кейинчалик эса керакли саҳифани номери бўйича топишни ўргатиш лозим. Дарслик саҳифаларида сюжетли расмлар бор бўлиб, моҳирлик билан ўргатилса, болалар дарсликдаги бу расмлар томоша қилиш учун эмас, балки масалалар тузиш учун, саноқни ўрганиш учун мўлжалланганлигини билиб оладилар.

Ўқитувчи расм билан ишлаётганда, болалар уни диққат билан кўриб чиқиб, «Расмда нима тасвирланган» деган ҳикояни тузишларига вақт беради ва фақат шундан кейин расмдан ўқув мақсадларида фойдаланишга киришади. Дарс вақтида расмга турли мақсадларда қайта-қайта мурожаат қилиш ўқувчиларнинг нутқини ривожлантиради. I синф математика дарслигида ҳар бир саҳифада мантиқий машқлар (таққослаш, тартиблаш, умумлаштириш учун) бор. Болалар уларни қизиқиб бажарадилар. Булар қанақа расмлар, қандай топшириқни бажариш лозимлигини болаларнинг ўзлари сўзлаб берсалар фойдали бўлади. Афсуски, кўпчилик ўқитувчилар болаларга буни ўз вақ- тида ўргатмасдан ҳатто III — IV синфларда ҳам топшириқларни ўзлари ўқиб, маъносини ўзлари тушунтириб берадилар. Уй вазифаларини бажаришда катталар раҳбарлик қиладилар: нимани қандай бажариш кераклигини тушунтириб берадилар, топшириқ тўғри бажарилганлигини текширадилар. Болалар топшириқларни юзаки бажарадилар, топши- риқнинг маъноси устида ўйланиб ўтирмайдилар. Бу эса мустақил ва текшириш ишларини бажаришда ишончсиз ҳаракат қилишларига сабаб бўлади.Ҳар дарсда китоб билан ишлаш бу камчиликнинг олдини олади.

Математика дарслигининг дарсма-дарс тузилиши (саҳифа — дарс ёки очилган икки саҳифа — дарс) яна бир муҳим уқувнинг шакллани- шига — машғулотнинг мақсадини аниқлашга ёрдам беради. Дарслик билан ишлашни бошлашдан олдин болаларга дарслик саҳифасини диққат билан кўриб чиқиш ва дастлаб ўқитувчи билан биргаликда, кейин эса мустақил равишда дарсда нима ўрганилишини сўзлаб беришга имкон бериш керак. Бу эса кейинчалик ҳам дарслик билан мустақил ишлаш уқувининг шаклланишига ёрдам беради. Ўқитувчи болалар эгаллаган уқувларни таҳлил қилиб, ўз-ўзидан текшириб бориши фойдалидир. Масалан, дарсликда махсус машқ берилган: «Мисолларни ечинг. Жавобларни ортиб бориш тартибида ёзинг». Болалар топшириқ- ни мустақил ўқийдилар. Улар топшириқнинг биринчи қисмини ихлос билан бажарадилар, лекин иккинчи қисмини бажаришда кўпчилик ўқувчилар эсанкираб қолишади. Хулоса бундай — болалар топшириққа оид тушунтиришни билмайдилар. Ишнинг шу томонига махсус эътибор бериш лозим. Матбаа асосидаги дафтарлар ўтилган материални мустаҳкамлаш ва такрорлаш босқичида мустақил ишни ташкил этиш учун мўлжалланган. Таълимнинг мазмуни ва ўқувчиларнинг ёшларига қараб дафтарнинг тузилиши ҳам, унинг саҳифаларининг безатилиши ҳам ўзгаради. «Математика дафтари» дарсликнинг мазмуни ва тузилиши билан тўлиқ мослаштириб тузилган. Булар — жадвалларни тўлдириш, мисоллар ечиш, сонларни ва ифодалар- ни таққослаш ва ҳ. к. Дафтар билан ишлаётганда болалар топшириқни кўчи- риб ёзмасдан, балки очиқ қолдирилган жойларни тўлдирадилар, бу эса вақтни тежаш имконини беради. Топшириқларнинг бир қисмини уйда ёки куни узайтирилган гуруҳларда бажариш мумкин.

Ҳар бир ўқувчининг дафтари ҳар бир дарсда ўқитувчи томонидан диққат билан кузатиб борилиши керак, ўқувчининг ишда йўл қўйган ҳамма камчилик- ларини ўзига қўрсатиб бориш керак. Дафтарларда аниқ, пухта, математик тўғри ёзиб боришни талаб қилиш ўқитувчининг математикадан олиб бориладиган ишининг сифатли бўлиши учун курашининг мезонидир. Ўқитувчига ёрдам тариқасида қатор қўшимча қўллан- малар нашр қилинади. Булар дарсларни ўтказишга оид услубий тавсиялар, қўшимча машқлар тўпламлари, мустақил ва якка тартибда ишлашни ташкил қилиш учун дидак- тик материалдир. Янги иш бошлаётган ўқитувчи энг яхши ўқитувчиларнинг иш тажрибалари билан «Бошланғич мактаб» журнали орқали танишиб бориши фойдалидир.

Турли кўрсатмали қуроллар

Билимларнинг пухта ўзлаштирилиши, таълим жараёнларининг фаоллашиши, фазовий ва микдорий тасаввурларнинг пухта шаклланишида кўрсатмалилик тамойили ёрдам беради. Математиканинг турли босқичларида ва турли бўлим- ларида кўрсатмалилик воситаларининг қўлланилиши турли- чадир. Масалан, сон тушунчасини шакллантиришда, ариф- метик амалларнинг маъносини очиб беришда, 100 ичида қўшиш ва айириш усуллари билан таништиришда нар- салар тўпламларига доимо мурожаат этишга тўғри келади. Бироқ секин-аста уларнинг роли камайиб боради ва кўрсат малилик воситалари сифатида символлар (ишоралар, рақамлар ва ҳ. к.) кела бошлайди. Бунда математикада меъёрига риоя қилишлик бошқа ҳар бир фанга қараганда катта аҳамиятга эга.

Нарсали расмлардан, саноқ материалидан керагидан узоқ фойдаланиш ўқувчиларда абстракт тафаккури ривожининг секинлашишига олиб келади. Шу сабабли ўкитувчи конкрет қўлланмалардан конкретлиги камроқ қўлланмаларга ўтишни усталик билан таъминлаши лозим. Кўрсатмали қўлланмалар маълум талабларга мувофиқ бўлиши, чунончи улар ўқув дастурига, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мувофиқ бўлиши лозим.

Кўрсатмали қўлланмаларнинг турларини жадвал кўринишида ифодалаш мумкин. Қўлланмалар ишлатилишига кўра намойиш қилинадиган ва якка фойдала- ниладиган, тайёрланишига кўра фабрикада тайёрланадиган ва қўлбола бўлиши мумкин. Баъзи кўрсатмаларни болалар меҳнат дарсида ўқитувчи раҳбарлигида тайёрлашлари мумкин, мураккаброқ кўлланмаларни эса юқори синф ўқувчиларининг ёрдамида тайёрлаш мумкин. Айниқса кўп саноқ материалидан биринчи ва иккинчи синф дарсларида фойдаланилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Абдиқодирова Ф. Педагогик технологиялар ва уларнинг бошланғич таълимдаги самарадорлиги. «Педагогик маҳорат » журналиi. -Бухоро, 2008.-№ 1.
  2. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педогигик маҳорат.T.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси, 2006.
  3. Aлихонов С. Математика ўқитиш методикаси.T.: Ўқитувчи,2001.
  4. Ахмедов М., Абдурахмонова Н.,Жумаев М. Математика: умумий таълим мактабларининг 1-синф учун дарслик./ 3-нашри.-T.: «Tурон-иқбол», 2009.
  5. Aфонина С.И. Maтематика ва гўзаллик.-T.: "Ўқитувчи",1987.-220 б