Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанининг асосий мақсад вазифалари қўйидагилардагн иборат.

1. Ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари билан таништириш.

2. Касблар билан таништириш

3. Дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш

4. Меҳнатга қизиқиш ва меҳнатсеварликни шакллантириш

5. Меҳнат ва касбларни қадрлаш, уларни аҳамиятини тушунишга ўргатиш

6. Касб танлашга тайёрлаш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга ошириш 7. 5-синф учун узвий боғланиш заминини яратишдан иборат.

Булар таълимий-тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар ҳисобланади. Таълимий мақсади — ўқувчиларнинг баркамол шахслар бўлиб шаклланишлари учун уларга меҳнат жараёнлари, касблар асослари технологиясини ўргатиш, уларни касб танлаш билан уйғунлаштириш орқали уларнинг касбга тайёргарлигига замин яратишдан иборат.

Тарбиявий мақсад-Ўқувчиларнинг меҳнат кўникмаларини эгаллашлари жараёнида меҳнат ва касбга муносабатларида юқори ақлоқни сифатларни меҳнатсеварлик, Ватанпарварлик ва тадбикорликни ривожлантириб боришдан иборат. Ривожлантирувчи мақсад- меҳнат таълими машғулотлари жараёнида ўқувчиларга ақлий, жисмоний, ахлоқий бадиий эстетик тарбия ва таълим бериш орқали уларнинг баркамол шахслар бўлиб етишишларига ёрдам беришдан иборат.

Назорат мақсади-Ўқувчиларнинг дастурда белгиланган билим, кўникмаларни ДТС га биноан ўзлаштириш ҳолатини назорат қилишдан иборат. Меҳнат таълими фани бошқа ўқув фанларидан ўзининг бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилади.:

1. Ушбу фанни ўқитишда амалий мазмун устиворлиги

2. Ишлаб чиқариш билан узвий ва чамбарчас боғлиқлиги

3. Мужассам фан эканлиги (фанлар билан алоқадорлиги)

4. Ўқитишда ўғил ва қиз болалар меҳнатини ўзига хослиги

5. Шаҳар ва қишлоқ мактабларининг моддий техника жиҳатдан таъминланиш даражасига боғлиқлиги

6. Шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларининг ўзига хослиги.

1-4 синфлардан меҳнат таълими машғулотлари мазмуни ва усуллари ўқитувчилар томонидан инсонларнинг умумий меҳнат ва касб фаолиятларига доир дастлабки меҳнат кўникмаларини ўзлаштиришга қаратилган.

Ўқувчилар ҳар бир меҳнат ҳаракатини онгли равишда ва шу ҳаракатдан кўзланган мақсадга мувофиқ шаклда бажаришга ўргатиб борилади.

1-4 синфларда меҳнат таълими дарси ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади. 1 синфда 33 соат, 2-4 синфларда 34 соатдан жами 1-4 синфларда 135 соат ўқитилади. ДТС га асосан 1-4 синфларда меҳнат таълими ўқув фани таркибида қуйидаги ўқув курслари киритилган. — умумий ва бадиий меҳнат; — умумий технология ( буюмлар тайёрлаш тартиби) асослари.

Ушбу йўналишнинг ҳар бири юзасидан қуйидаги мавзулар бўйича назарий билимлар берилади ва амалий иш кўникмалари шакллантирилади.

— Материалшунослик асослари — Асбоб-ускуналар ҳақида маълумот ва уларни ишлатиш усуллари

— Миллий ҳунармандчилик касблари бўйича умумий маълумотлар, ўзаро турдош касблар бўйича дастлабки тайёргарлик ҳамда уларни 5-синфда ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда интеграциялаштириб ўқитиш жараёнида амалга ошириб боради.

Аслида касбга йўналтириш ишлари 1-синфдан бошлаб барча фанлар мазмуни узвий боғлиқлиги асосида уларнинг касблар турлари билан таништириш ҳамда шахсий хислатлари касбларннг маълум 5 та тури яъни одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одамбелги тизими, одам-бадиий образ турларининг қайси бирига мос эканлигини аниқлаш ҳамда шу йўналишда ривожлантириб бориш жараёнининг натижаси ҳисобланади.

1-4 синфда ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари маҳаллий эҳтиёжлар, имкониятлардан келиб чиққан ҳолда шунингдек 54 истиқболни белгилаш идоралари тавсияси ҳамда КХК ва Академик лицейлар йўналишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Ҳозирги шароитни ҳисобга олган ҳолда кўпроқ мактабларда меҳнат таълими машғулотларининг мазмуни асосан миллий ҳунармандчилик касблари йўналишида олиб борилади. Йирик саноат ишлаб чиқариши ривожланган ҳудудлардаги мактабларда меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларни шу саноат соҳасига оид замонавий касбларга йўналган имкониятларини яратиш лозим. Ўқувчилар меҳнат таълимини амалга ошириш учун қуйидаги ташкилий ва услубий вазифаларни ҳал қилиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури. Т. «Шарқ» 1999 йил. 4-махсус сон.
  2. А.И.Воробьев. «Меҳнат политехника таълими дидактикаси». Т. «Ўқитувчи». 1997 йил.
  3. К.Д.Давлатов. «Меҳнат ва касб таълими-тарбиясидан амалий машғулотлар». Т. «Ўқитувчи». 1995 йил.
  4. С.Х.Абдуллаев. «Машина деталлари» маърузалар матни. НамДУ. 2000 йил.
  5. Ш.Ё.Ўринбоев. «Ўқувчиларга машинашунослик элементларини ўқитишда уларни фикрлаш қобилиятларини шакллантириш» методик тавсия. Наманган. 1995 йил.