Аннотация: Тарих фанини умумий ўрта таълим мактабларида ўқитишда кўргазмали воситалар тарихий билимларнинг ўқувчилар онгига етказиш ва сингдиришда муҳим манба ҳисобланади.

Таянч сўзлар: тарих, кўргазмали воситалар, қуроллар,тарихий ёдгорликлар

Тарих ўқитишда кўргазмали воситалар тарихий билимларнинг ўқувчилар онгига етказиш ва сингдиришда муҳим манба ҳисобланади. Кўргазмалилик энг аввало ўқитиш ва ўрганишнинг кўргазмали усули, ўқитувчи баёнининг кўргазмали бўлиши, унинг ўқувчилардаги тайёр образларга суяна билиши, ўқув материалини баён қилиш вақтида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ва кўргазмали қуроллар воситасида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини жадаллаштириш хамда уларнинг ўрганилаётган тарихий жараёнларни, воқеа ва ҳодисаларни айнан ўзини ёки уларнинг тасвирларини куриш ёрдамида ўрганишлари тушунилади.

Тарихий хужжатлар ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш ўқитувчи баёнини образли қилиб конкретлаштирса, кўргазмали қуроллар воситасида ўқувчиларда ўтмиш туғрисида ёрқин ва аниқ тасаввур ҳосил бўлади, ўқувчиларнинг эшитиш фаолиятига куриш ва сезиш органларининг фаолияти ҳам қушилади. Шу билан уларнинг билими янада чуқурлашади ва мустахкамланади. Кўргазмали қуроллар ўқувчиларнинг билим олишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади ҳамда ўқувчиларнинг тарихий тасаввурларига аниқлик киритади ва бу тасаввурларни конкретлаштиришга ёрдам беради.

Кўргазмали куролар ўқувчиларнинг мураккаб тарихий ходисаларнинг, тарихий тушунчаларни маъносини осонроқ тушунишга ёрдам беради. Тарих ўқитишда қулланиладиган кўргазмали қуроллар ўзининг мазмуни, тарихий образларининг характери, уларни тайёрланиш ва фойдаланиш усулларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

1. Буюм кўрсатмалилиқ тарихий ёдгорликлар, эсдалик жойлари; архитектура ёдгорликлари, ҳужаликка доир ва бошқа курилишлар; меҳнат қуроллари; курол-яроглар, рўзғор буюмлари, шу жумладан археологик топилмалар.

2. Тасвирий кўргазмалар; ўқитишда фоидаланиш учун ишланган тарихий картиналар ва альбомлар, санъат асарлари, портретлар, расмлар, фотохужжатлар ва фотосуратлар, дарсликлардаги иллюстрациялар, ўқув диапозитивлари, диафильмлар ва кинофильмлар, макетлар, муляжлар, ҳар- хил моделлар, мультимедиалар, интернет материаллари ва бошқалар.

3. Шартли курсатмали куроллар. Тарихий ва контур карталар, тарихий атласлар, схемалар, графика, диаграмма ва картограммалар, аппликациялар ва педагогик расмлар. Буюм курсатмалилик таълимда алохида касб этади. Физика, химия ёки ботаника ўқитувчилари ўрганилаётган мавзуни ўқувчиларга формула, шакл ва бошқаларда кўрсатиб тушунтирсалар тарих ўқитувчиси ундай имкониятлардан маҳрумдир.

Тарих ўқитувчиси уқувчиларга ибтидоий одамлар ҳаёти ва фаолиятининг айнан ўзини кўрсатиб бера олмайди, фақат гапириб беради, курсатса фақат ибтидоий кишилар ишлатган қуролларни, яшаган жойларини, ёки айтайлиқ ўрта асрлардаги хукмдорларни ўзаро урушларини эмас, урушда ишлатилган қуролларни ва бошка баъзи бир буюмларни, айрим саркардалар бошлиқ аскарларнинг жангларда кўрсатган жасорат ва қахрамонликларини эмас, балки улар тўғрисидаги рассомлар чизган айрим расм- картиналарни кўрсатиш мумкин, холос, лекин дар ҳолда кишилар ўтмишидан қолган бу ёдгорликларни тарихий воқеалар туғрисида реал тасаввур килишга сўзсиз ёрдам беради.

Ўқувчилар орадан бир неча асрлар, хатто неча-неча минг йиллар ўтиб кетган замондаги воқеалар тўғрисида маълумот берувчи ҳақиқий буюм ва нарсаларни жуда қизиқиш ва хаяжон билан ўрганадилар. Шунинг учун хам мактабда тарихий утмишни ўрганишнинг асосий манбаларидан бири булган бу ёдгорликларни туплаш ва улардан фойдаланишга жуда катта эътибор берилади.

Тасвирий кўргазмали қуроллар мактаб тажрибасида ҳаммадан куп қулланилди. Тасвирий кўргазмалар бир неча хил бўлади; а) ўтмишдан қолган хақиқий асл нусха хужжатлар асосида яратилган тасвирий кўргазмалар; ҳужжатли фотосуратлар ва хужжатли кинофильмлар, предмет ёдгорликларининг тасвирлари, меҳнат қуроллари, маданий ёдгорликларининг тасвирлари ва шу кабилар; б) илмий жихатдан асослаб таъмир қилинган архитектура ва бошқа ёдгорликлар тасвири, рўзғор буюмлари ёки улар тасвири; в) рассомнинг ижодий фаолияти билан қилинган тасвирий кўргазмалар; тарихий санъат асарлари дарсда берилган иллюстрациялар, макетлар, моделлар ва бошқалар.

Кўргазмали куролларни танлаш ва улардан фойдаланишда ўқитувчи қуйидагиларни эътиборга олиши лозим:

1 .Ўқувчиларнинг ёши, билими ва малака ўсиб борган сари уларнинг предмет ва тасвирий кургазмаларга қизикиши ортиб боради. Масалан, I-IV чи синф ўқувчиларнинг кўпроқ ўтмишдаги воқеа ва ҳодисаларнинг яхлит манзаралар тасвирланган, макетлари ва моделлари қизиқтиради. Юқори синфдаги ўқувчиларни эса предмет ёдгорликларининг айнан ўзи ва шартли кўрсатмалар қизиқтиради.

2. Хар бир дарс учун танланган кўргазмали қурол мазмуни, ғоявийлиги, илмийлиги жихатдан талабга жавоб берадиган бўлиши, синф ўқувчиларига мос бўлиши, сони купайтириб юборилмаслиги лозим. Агарда кўргазмали қуроллар купайиб кетса, ўқитувчи ва ўқувчилар шу қуроллар билан овора булиб крлиб, ўқувчиларнинг дарс материалини ўзлаштиришига халақит бериши мумкин.

Дарсда энг мухим 2-3 та кўргазмали қуролни таҳлил қилиш ва ўрганиш кифоя.

3. Ўқувчиларнинг кўргазмали қуролларни онгли равишда пухта ўзлаштириб олишларига эришиш керак.

4. Кўргазмали қуроллар ўқитувчининг баёни жараёнида кўрсатиб борилади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Бабанский Ю.К. «Ҳозирги замон умумий таълим мактабларида ўқитиш методлари» Тошкент. «Ўзбекистон», 1990.
  2. Саъдиев А. Мактабда тарих ўқитиш методикаси Тошкент. «Ўқитувчи», 1988
  3. Саъдиев А. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш Тошкент. «Ўқитувчи», 1993 6. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури Тошкент. «Шарқ», 1999 и. 2-сон
  4. Т.Тошпулатов, Я.Ғаффоров Тарих ўқитиш методикаси Тошкент. «Университет», 2002.
  5. Курбонов Ш. ва бопщалар «Баркамол авлод орзуси» Тошкент. «Шарк», 1998.