Иннавацион технологиялар тўғрисида тушунча Анъанавий таълим ўқувчиларни тайѐр билимларни ўзлаштиришга ўргатади, унда ўқитувчи шахси асосий ўринни эгаллаган бўлиб, ўқувчи эса бу жараѐннинг пассив иштирокчиси бўлиб келган.

Илмий-техника революция даврида ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган илмий ахборот хажмининг кескин ошиб кетиши билан анъанавий таълим кам самарали бўлиб қолди. Ана шунинг учун келиш даври интерактив методлар, иннавацион педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнига киритишга қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар ўқувчиларни эгаллаѐтган билимларни ўзлари қидириб топишга, мустақил ўрганиш, таҳлил қилиш ва олинган билимлардан ўзлари хулоса чиқаришга ўргатади.

Иннавацион техналогиялар инглизчадан «innovaton» янгилик киритиш —педагогик жараѐн, яъни ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти ўзгариш, янгилик киритиш, ўқув жараѐнида интерактив методлардан тўлқин фойдаланишни ўз ичига оладиган воситалар эса ўқувчининг берганликда фаолият орқали таълим мазмунига таъсир кўрсатадиган воситаларни ўз ичига олади. Бундан ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйдагилардан иборат.

— ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасдан, ижодий фикрлаши ва изланланувчан имкон яратиш

— ўқувчининг билим олиш иштиѐқини мунтазам ошириб бориш;

— ўқувчининг ҳар қандай муаммога ижодий ѐндошувига ўргатиш;

— педагог ва ўқувчи фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш. Педагогик техналогиялар-

ўқитувчи ва ўқувчининг кафолатланган натижага эришиш учун ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлигидаги фаолиятидан иборат. Бу жараѐн ўқиш ва бошқаларни, бошқа интерактив воситалардан фойдаланишни ўз ичига олади. Бу жараѐнда кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлигида фаолияти, ўқувчининг ижодий ишлаш мустақил фикрлаши, изланиши, тахлил қилиши ва хулосалай олиши, ўқувчининг ўзига ва гуруҳга, гуруҳнинг ўқитувчига баҳо беришига имкон яратилиши билан боғлиқ.

Ҳар бир дарсга ўқувчилар қизиқиши мавзу мазмуни ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос технология қўлланилади. Дарснинг технологик харитаси олдиндан лойихалаштирилган бўлади. Ўқув жараѐнида ўқитувчи билан ўқувчи ҳаморлигини қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин. Ўқитувчи ҳар бир дасрнинг технологик харитасини ўқувчилар билими, эҳтиѐжи ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқади. Бундай харитани тузиб чиқиш ўқитувчидан катта педагогик, психологик, хусусий методик ва ахборот технологияларини билишни талаб қилади.

Ҳар бир дарснинг ранг-баранг бўлиши ва қизиқарли ўтиши учун дарснинг олдин пухта ўйлаб тузилган технологик харитаси зарур бўлади. Технологик харитани тузиш ўқитувчини дарсни кенгайтирилган конспектини тузишдан озод этади. Чунки технологик харитада дарс жараѐнининг барча томонлари акс эттирилади. Қуйида биологиядан ўқитиш жараѐнида қўллаш мумкин бўлган айрим технологиялар тўғрисида тавсиялар берилади.

Биология дарсларида модулни ўқитиш, дидактик ўйинлар (саҳналаштирилган ва ролли ўйинлар) мустақил дарслари, каманда билан ҳамкорликда ўқитиш, ўз-ўзини баҳолаш технологиялардан муваффақиятли фойдаланиш мумкин.

Модулли ўқитиш технологияси. Модулли (лотинча модул, қисм, блок) ўқитиш олдиндан тузиб этишдан иборат. Бунинг учун дарс мавзуси мантиқан тугал, нисбатан мустақил қисмлар (модуллар, блоклар)га ажратилади. Бундай қисмлар ўқув элементлари (ЎЭ) дейилади. Ўқитувчи дарснинг технологик харитасини олдиндан ишлаб чиқади. Харитада ҳар бир ўқув элементи бўйича ўқувчи эришиши лозим бўлган мақсад, у бажарадиган ўқув вазифалар ва унинг ўзлаштириш даражасини текшириш учун саволлар қўйилади.

Модул дастури машғулотда ўқувчилар ўзлаштирган билимни якунлаш билан тамомланади. Модулли ўқитиш технологияси якка ўқувчига ѐки ўқувчиларнинг кичик гуруҳига мўлжалланади.

Модул дастури дарснинг технологик харитасидан иборат бўлиб ҳар бир ўқувчига тарқатилади. Модул дастурида қўйилган вазифалар ўқувчи иш дафтарига ѐзиб борилади. Модулли дарс технологик харитасига ўқувчилар билимини аниқлаш учун зарур бўлган топшириқлар илова қилинади. Дидактик ўйинли технологиялар.

Дидактик ўйинли технологиялар ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятин ўйин фаолияти билан қўшиб олиш боришдан иборат. Дидактик ўйинлар мусобақа, рақобат, ўзаро ѐрдам, ҳамкорлик тарзида олиб борилади. Бунинг учун ўқитувчи дидактик ўйиндан кўзда тутилган мақсад, уни амалга ошириш йўллари, ўйин мазмуни ва иштирокчилари фаолиятини аниқлаб олади.

Дидактик ўйин дарслари таълим ва тарбия бериш, ўқувчилар фаолиятини йўналтириш, касбга йўналтириш, ўқувчиларнинг мулоқат ва нутқ маданиятини ривожлантириш, улар билимларини чуқурлаштириш ва шахсини ривожлантириш вазифасини бажаради. Дидактик ўйинли дарсларни мазмунига кўра саҳналаштирилган ролли ўйинлар, ижодий ишбилармонлик ўйинлари, конференция ва ўйин машқли дарсларга ажратиш мумкин. Саҳналаштирилган ўйинлар. Муаммоли вазиятнинг бор тури бўлиб, ҳаѐтий вазиятларни ўқувчилар томонидан саҳналаштирилишдан иборат. Уларда дидактик мақсад ўқувчилар олдига вазифа тариқасида қўйилади; ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ўйин қоидасига бўйсундирилади.

Ишбилармонлик ўйинларида иштирокчиларига ўйин мавзуси таклиф этилади. Мавзу бўйича улар олдига таклиф этилган муаммони ечиш улар олдига таклиф этилган муаммони ечиш қўйилади. Ҳар бир иштирокчи ўз ролига мувофиқ келадиган чиқиш тайѐрлайди ва бу ҳақда барча иштирокчилар билан маслаҳатлашади. Гуруҳнинг барча аъзоларини фаолияти умумий мақсадга эришишга қаратилади. Баҳолаш ўқувчиларнинг ташкилий фаолияти ва уларнинг умумий мақсадга эришишдаги ролли ўйинларининг мазмуни билан белгиланади. Ишбилармонлик ўйинларидан ботаника дарсларида маданий ва доривор ўсимликларни ўрганишда, зоология дарсларида уй ҳайвонлари зотларини ўрганишда фойдаланиш мумкин. Ишбилармонлик ўйинлари учун чорва моллари паррандачилик, балиқчилик, маданий ўсимликлар, доривор ўсимликлар мавзулари бўйича аукцион дарслари уюштириш мумкин. Ролли ўйинлар ҳам гуруҳда бажарилади. Унда ҳар бир иштирокчи ўз индивидуал мақсадни бошқа гуруҳ аъзолари билан келишиб олмайди. Ҳар бир иштирокчи ўзини намоѐн этиш ва ғалаба қозониш учун харакат қилади. Баҳолашда ҳар бир иштирокчининг харакати ва умумий мақсад йўлидаги харакати ҳисобга олинади.

Ролли ўйинларда бир-бирини инкор этувчи вазиятлар пайдо бўлади. Ҳар бир иштирокчи бу вазиятдан чиқиш учун мантиқан тўғри йўлни танлайди. Ишлаб чиқилган ролли ўйинлар мумкин қадар ўқув материали билан боғланган ва ҳаѐтий, иштирокчилар ѐши ва тайѐргарлик даражасига мос келиши лозим.

Ижодий ўйинлар ўқувчилар ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари ижодий қўллаш, ўқиш жараѐнида пайдо бўладиган муаммоли вазиятларни ижодий изланиш орқали ҳал этишдан иборат. Бундай ўйинлар ўқувчиларнинг мустақил ижодий изланишлар ва мантиқий фикрлашини ривожлантиришга, билимларни янада мустаҳкамлаш ва янги билимлар беришга қаратилган бўлади. Ижодий ўйинлардан барча биология фанларида йирик мавзулар ва боблар бўйича ўрганилган билимларни умумлаштириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Бунда синфдаги ўқувчилар ўзлаштириш даражаси ва сони бўйича бир хил имкониятга эга бўлган гуруҳларга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ ўқитувчи тавсия этган топшириқларни мустақил ижодий бажаради. Гуруҳларни шартли равишда эколог, эмбриолог, михолог, паразитолог, альголог к5аби мутахассислар деб ажратиш мумкин. Ҳар қайси гуруҳ мутахассислари ўқитувчи тавсия этган топшириқларни мустақил ижодий бажариб, фонда «янгилик» кашф этишади. Ўз жавобларини кўргазмали қуроллар ѐрдамида асослаб беришади. Илмий конференция дарслари ўқиш фаолиятини илмий изланиш, маъруза ва баҳс шаклида ташкил этишдан иборат. Бундай дарсларда яхши ўқийдиган ва қизиқувчи ўқувчилар биолог олимлар вазифасида конференцияда чиқиш учун маъруза ва кўргазмали воситалар тайѐрлашади. Қолган ўқувчилар конференция иштирокчилари сифатида ўзларини қизиқтирадиган муаммолар юзасидан саволлар тайѐрланади. Илмий конференция дарснинг асосий мақсади ўқувчиларни қўшимча адабиѐтлар, илмий-оммобоп материаллар билан ишлаш, маъруза тузиш, ўз фикрини баѐн этиш кўникма ва малакаларини нутқ ва мулоқат маданиятини ривожлантиришдан иборат.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Taълим тўғрисидa» ги Қoнуни вa Kaдрлaр тaйёрлaш миллий дaстури.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004-йил 21-майдaги ПФ3431-сoнли Фармони.
  3. У.Пратов, А.Тўхтаев,Ф.Азимова «Ботаника» 5-синф дарслиги. Тошкент Ўзбекистон 2003
  4. У.Пратов, А.Тўхтаев,Ф.Азимова «Ботаника» 6-синф дарслиги. Тошкент Ўзбекистон 2003
  5. О.Мавлонов «Зоология» 7-синф Ибн Сино нашриёти Тошкент 2004 6. А.Зикиряев, Л.Тўхтаев, И.Азимова, И.Сонинг «Биология, цитология ва генетика асослари». 9-синф дарслиги Тошкент 2002-2004 Ибн Сино нашриёти