Ўзбек давлатчилиги тарихига тўхталишдан олдин, умуман давлатчилик тушунчаси масаласида бироз сўз юритишга тўғри келади. Давлатчилик деганда давлатнинг пайдо бўлиши, яoни давлат бўлиб уюшиши, унинг тузуми ва тизимини тушунамиз. Давлат, аслида жамиятни ташкил этишнинг сиёсий шаклидир. Давлат — бу ҳокимиятнинг фуқаролар билан бўлган алоқалар ва муносабатлар мажмуасидир. Давлатнинг пайдо бўлиши, унинг тузуми ва бу давлатнинг бошқариш тизими мамлакат ва халқларнинг ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада қонунчиликнинг роли буюклигини алоҳида кўрсатиш керак. Ўзбек халқининг қонунчилик анoаналари жуда қадимийдир. Қонунчилик бизнинг Ватанимизда милоддан аввалги йиллардаёқ шаклланган ва ўрта асрларда такомиллашган. Ҳақиқатда эса мустақилликка эришганимиздан кейингина қонунчилик ўз мавқеига эга бўлди. Президентимиз олға сурган беш тамойилдан бири — қонуннинг устиворлиги тамойили эканлиги ҳам бунинг исботидир. Чунки, қонунчиликка асосланмаган давлат тузуми мамлакат тараққиётининг самарадорлигини таoминлай олмайди.

Давлатчиликнинг асосий пойдеворлари борки, давлат бу пойдеворларсиз ўз вазифасини адо этолмайди. Булар ҳокимият ва ижроия органлари, суд, полиция, молия ва солиқ тизими, армия, Конституция ва бошқа қонунлардир. Давлатнинг муҳим вазифалари бор. Бу вазифалар давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини юргизиш орқали амалга оширилади. Ички сиёсат, асосан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётини таoминлашга қаратилган бўлса, ташқи сиёсат давлатнинг мудофаасини мустаҳкамлашга, чет эл давлатлари билан иқтисодий, ҳарбий ва маданий алоқаларини бошқаришга, дипломатик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлади. Давлатчилигимиз асоси қаерда ва қайси замонда бошланади, деган саволга келсак, тарихчиларимиз, айниқса, буюк ўзбек олими Яҳё Ғуломов ва рус академиги С.П.Толстовларнинг илмий хулосаларига асосланиб, асосан Хоразмда юзага келган «Авесто» муқаддас китобига таяниб, давлатчилигимизнинг асоси, Президентимиз суҳбатда айтганларидай, бундан 2700-3000 йил муқаддам Хоразмда бошланган деб жавоб бериш мумкин бўлади. Академик А.Асқаровнинг илмий фикрига кўра, Паркана (Фарғона), Бақтрия давлатлари ҳам 2800-3000 йил илгари юзага келган. Бироз кейинроқ Ватанимиз тарихида муҳим ўрин эгаллаган Сўғдиёна давлати вужудга келди. Илгари айтганимиздай, кўчманчилар тузган давлатларнинг Ватанимиз давлатчилигидаги ўрнини инкор этиб бўлмайди. Аммо давлатчилигимизнинг шаклланиши жараёнида «тубжой» давлатларнинг ўрни ва роли беқиёс буюкдир бронза даври (милоддан олдинги I минг йиллик бошлари)дан Эрон Аҳмонийлари истилосигача бўлган давр (милоддан аввалги VI аср ўрталари). Тарихчи олим А.Саoдуллаевнинг ёзишича («Ўзбекистон тарихи» «Университет нашриёти, 1997») ижтимоий-иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, мил.авв. I минг йилликнинг бошларида Марказий Осиёнинг нисбатан ривожланган вилоятларида илк давлат уюшмалари пайдо бўла бошлади. Сўнгги бронза даврида меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти рўй беради. Чорвачилик деҳқончиликдан ажралиб чиқади. Иқтисодий ҳаётдаги силжишлар туфайли ортиқча маҳсулот пайдо бўлиб, бу маҳсулот маoлум шахслар қўлида тўплана бошлайди. Қишлоқлар кенгайиб шаҳарларга айланиб борар экан, бу шаҳарлар энг қадимги вилоятлар ва давлат уюшмаларининг маoмурий маркази бўла борди. Аммо шуни алоҳида таoкидлаш лозимки, Марказий Осиёдаги илк давлат уюшмалари ҳақидаги ёзма маoлумотлар жуда кам. Мавжуд ёзма манбалар археологик тадқиқотлар билан солиштирилганда бирмунча ишончли бўлади. Малумки ҳар бир давлатнинг бош ячейкаси оиладир. «Авесто» маoлумотларига кўра, илк қулдорлик даврида Марказий Осиё жамияти алоҳида оилалардан ташкил топганини кўрамиз. Ерга уруғ жамоаси, эгалик қилган, бир нечта уруғлар қабилага бирлашган, нисбатан йирик қабилалар бирлашиб вилоят («дахё») бўлган, бу вилоятларни бошлиқ («қави») бошқарган. Қабила бошлиқлари маoлум вақтда тўпланиб кенгашиб туришган. «Авесто» қадимги жамиятни кохинлар, ҳарбийлар, деҳқонлар, чорвадорлар ва ҳунармандлар каби табақаларга бўлади. Қадимги хўжаликлар чорвачилик ва деҳқончиликка алоҳида эътибор берганлар.

Академик А.Асқаровнинг ёзишича, юнон муаллифларининг хабарига кўра, бу заминда қабилалар конфедерацияси асосида таркиб топган дастлабки давлат бўлган. Булар «Катта Хоразм» ва «Бақтрия подшолиги» бўлиб, улар ҳарбий демократик принциплар асосида таркиб топган. Афсуски, ёзма манбаларда улар ҳақида узуқ-юлуқ ва жуда қисқа маълумотлар учрайди «Авесто» малумотлари асосида машҳур хоразмшунос олим С.П.Толстов, Оврупо олимларидан В.Хеннинг ҳамда И.Гершовичлар «Катта Хоразм» давлати ҳақидаги археологик 24 изланишлар ва тарихий-географик маoлумотларни солиштириб ўз қарашларини баён этганлар. Масалан, С.П.Толстов "Авесто"да Заратуштранинг ватани Арoянам Вайчах-қадимги Хоразм бўлган дейди. "Авесто"га кўра, Заратуштранинг Ватани Арoаяном Вайчах Даитийа дарёсининг соҳилида жойлашган. С.П.Толстов ва қатор бошқа олимлар Даитийа бу Амударёдир дейдилар. Қадимги Хоразм Амударё хавзасида жойлашган вилоят экан, Заратуштра ўз таoлимотини шу заминдан чиқиб бошқа вилоятларга тарқатган, деган хулосага келади С.П.Толстов. "Авесто"да "Катта Хоразм"га тегишли вилоятлар санаб ўтилади. Бунга кўра, Ўрта Осиёнинг деярли катта қисми "Катта Хоразм«га тегишли эканлигига қаноат ҳосил қилиш мумкин. Милоддан аввалги IV асрда Амударё қуйи оқими ҳудудида Қадимги Хоразм давлати ташкил топди. Унинг подшоси сифатида Фарасман исмли шахс юнон тарихчилари томонидан тилга олинади. Искандар Зулқарнайн Ҳиндиқуш орқали Бақтрияга, ундан Сўғдиёнага қўшин тортиб келганда Хоразм подшоси Фарасман унинг ҳузурига совға-саломлар билан келган ва шимол томонларга юриш қилмоқчи бўлса, ўз қўшини бу унга ёрдамга тайёр эканлигин билдирган. Марказий Осиё ҳудудида аҳмонийларга қадар ташкил топган иккинчи давлат бу Бақтрия подшолигидир. Бу давлат ҳақидаги дастлабки маoлумотлар юнонистонлик табиб Ктесийда учрайди. Кейинги йилларда қадимги Бақтрия ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқот ишлари юнон муаллифларининг «Қадимги Бақтрия подшолиги» ҳақидаги ҳикоялари заминида тарихий ҳақиқат борлигига ишора қилади. Бунга мисол қилиб Жанубий Бақтрия Олтин — 1 ва Олтин — 10 ҳамда Бақтрия шаҳри вайроналарини, Шимолий Бақтрияда Кучуктепа, Қизилтепа, Таллашкантепа, Бандихон-2 каби ёдгорликларни кўрсатиш мумкин. Уларнинг ҳар бири маҳаллий ҳокимликларнинг ўрдаси бўлган. Қадимги Бақтрия подшолиги эса ана шу туман ва вилоятларни бирлаштирувчи ҳарбий-демократик типдаги конфедерация эди. Шундай қилиб, Ўрта Осиёни аҳмонийлар салтанати босиб олгунга қадар (бу воқеалар милоддан аввалги VI-IV асрларда содир бўлган эди) бу она заминда ҳарбий-демократия принциплари асосида таркиб топган иккита давлат мавжуд бўлган. Булар ҳақида «Авесто» ва юнон муаллифлари жуда қисқа бўлса-да, тегишли маoлумотлар қолдирганлар. Бу давлатлар «Катта Хоразм» ва Қадимги Бақтрия подшолиги эди. Уларнинг ҳудудий доираси, ички давлат таркиби ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий алоқалар ҳақида, улар ўтган давр ҳақида ҳали олимлар орасида кўп илмий мунозаралар бўлади, улар ҳақида кўплаб махсус илмий тадқиқотлар ўтказилади ва янгидан-янги асарлар чоп этилади.

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Жўраев Н., Файзуллаев Т., Усмонов Қ. Ўзбекистон тарихи. Миллий мустақиллик даври. Тошкент. Шарқ. 1998.
  2. Ахмедов Б. Ўзбек улуси. Т. «Нур». 1992 й.
  3. Жабборов И. Ўзбек халқининг этнографияси. Т. «Ўзбекистон». 1994.
  4. Заки Валидий. Ўзбек уруғлари. Т.1992. Зиё Укукалди. Туркчилик асослари. Т.1994.
  5. Усмон. Турон. Туркий халқлар мафкураси. Т.Чулпон. 1995.
  6. Хасан Ато Абдуший. Туркий қавмлар тарихи. Т.«Чулпон». 1994. Ўзбекистон тарихи. Т.Универститет. 1996.