Ўзбекистан Республикасининг "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури«да таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлашни давом эттириш, ўқув-тарбия жараёнини сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминлашга алоҳида эътибор берилган. Тарих таълими мақсадлари, унинг мазмуни, ўқитиш ва таълим бериш методлари, назорат ва натижаларни баҳолашни ўзаро алоқада ва бир-бири билан боғликликда лойихалаш-кўпинча анъанавий ўқув жараёнида етишмайдиган жиҳатлардир.

Кўп ҳолларда таълим, ахборотни эслаб қолишга йўналтирилган, ўқувчини бўлажак фаолияти эса муайян ишларни бажариш қабул қилиш билан боғлиқ бўлади. Аслини олганда, педагогик технология — бу ўқитишга янгича, ўзига хос (инновацион) ёндашувдир. У педагогикадаги ижтимоий-мухандислик тафаккурининг ифодаланиши, технократик илмий онгнинг педагогика соҳасига кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян стандартлашуви ҳисобланади. Технология тушунчаси юнонча «махррат», «санъат», «тушунча», «ўрганиш» демакдир.

Технология сўзи замирида жараёнларни амалга ошириш усуллари ва воситалари ҳақида билимлар йиғиндиси, шунингдек объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлари тушунилади. Педагогик технология деганда, технологик (ишлаб чикаришдаги) ёндашувларга айнан ухшаш бўлган таълимда қўйилган максадларга эришиш кафолатланган (якуний натижани олиш) таълим жараёни тушунилади. Бундай таълим жараёни технологиялаштирилган ҳисобланади.

Технологиялаштирилган таълим ўқитувчи шахсига боғлиқ бўлмаган, фақат ўқувчи таълим жараёнидир. Ўқувчи таълим жараёни марказида туради. Бунда дарсни ким (тажрибали ўқитувчими ёки ёш ўқитувчими) олиб боришидан қатъи назар кўзланган якуний натижа (максадга кура)га эришиш кафолатланиши лозим.

Таълимда ўқитувчи фақат ижрочи вазифасини бажаради. " Биз нафақат сиёсий жабҳани, балки иқтисодиётни ҳам, ижтимоий хаётни ҳам, маънавий-аҳлоқий сохднихам ислоҳ килишимиз зарур. Бу ғоят кенг куламдаги ислоҳотлар бўлиб, биз уларни комплекс тарзида ҳал қилиш орқалигина ўз мақсадларимизга эриша оламиз«- деб таъкидлаган эди Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримов. Янгича таълим тизимини куриш, жараёнларга янги таълим технологияларини киритиш, ўқувчи-ёшларни, талабаларни мустақил ижодий ишлашга, эркин фикрлашга ўргатиш, педагогик жараёнларда ноанъанавий, қизиқарли, фаол, инновацион усуларни қуллашни ҳозирги кунимиз тақозо қилмокда.

Ўқитиш жараёнларида ноанъанавий таълим усулларидан: «Конфереция дарси», «Семинар дарси», «Аралаш дарси», «Кўргазмали қуроллар ёрдамида дарс утиш», «Тарихий адабиётларни ўрганиш ва тахлил кдлиш», "Эврика«( уйлаб топ): талимни Қизиқарли, фаол усулларидан: «Кичик ва катта гурухдарда ишлаш», «Роли уйинлар», «Кроссвордлар ечиш», «Заковот саволлари», «Тест синов» топшириклари, «Турли тарқатма материаллардан фойдаланиб дарс ўтиш», талимнинг инновацион (янги) усуллари: «Модификациялашган таълим», «Импровизация», «Ақлий хужум», «Дебат», «Танқидий тафаккурни ривожлантирувчи усул», «Кластер усули», «Муаммоли вазият», «Муайян ҳолат, вазиятни ўрганиш, таҳлил килиш», «Хар Ким ҳар кимга ўргатади», «Мултимедиа», ва бошқаларни қуллаш муҳимдир.

Таълимнинг инновацион усули булган «Модификациялашган таълим»- шакли ўзгартирилган маъруза бўлиб, талабалар ёки ўқувчилар билан мулоқот тарзида олиб борилади. Афзаллиги шундаки, талабалар ёки ўқувчлар ўз устида мустақил, дарс жараёнида фаол иштирок этадилар.

Ўқувчилар янги мавзуни ўқитувчи билан биргаликда таҳлил қиладилар. «Импровизация» -тайёргарликсиз баён этиш усули булиб, ўқитувчи ўқувчиларга савол ёки топшириқ беради ва дарҳол унинг жавобини тайёргарликсиз тушунтириб беришини сурайди. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, талабалар ёки ўқувчилар ўз шахсий фикрларига, дунёқарашга эга бўладилар, уларнинг оғзаки нутқи ривожланади, ҳар бир савол-топшириқларни хотирада тез таҳлил қила олиш кўникмалари шаклланади. "Ақлий хужум«усули.

Ўқитувчи ўқувчиларга бирон-бир савол ёки топшириқ беради, улар эса Ушбу савол ёки топширикда бирин-кетин, кема-кет ўз фикр мулоҳазаларини билдирадилар. Афзаллиги — янги мавзу ёки дарсни бошламасдан аввал ушбу усул қулланилса, ўқувчилар дарсга, янги мавзуга тайёргарлиги, диққати фаол жалб қилинади, ҳар ким ўз фикрини эркин намоён қила олиш имкониятига эга бўлади. «Муаммоли вазият» усули. Бу усулни ўқитиш жараёнида қуллашда ўқувчиларга ҳаётий воқеа, ҳодисалардаги муаммоли ҳолатлардан мисоллар келтиради. Бунда вазият юзасидан талабалар ёки ўқувчилар уз фикр-мулохазаларини билдирадилар, муаммони атрофлича ҳал қиладилар.

Усулни афзаллиги шундаки, талабалар ёки ўқувчилар муаммо устида бош котирадилар, ўз фикрларини билдирадилар, ҳаётдан ижобий сабоқ оладилар. Шунингдеқ бу усулни қуллаш орқали таълимнинг тарбиявий, хдёт билан боғликлик принципларининг ўзвий (боғлиқ) лигига эришилади. «Муайян ҳолат ва вазиятни ўрганиш, таҳлил қилиш» усули. Бу усул юқоридаги усулга мазмунан ухшаш бўлиб, уни қуллашда ҳаётий воқеа, ҳодиса, вазият юзасидан мисол келтирилади.

Ўқувчилар ушбу ҳаётий воқеа, ҳолат ва вазият юзасидан ўз фикрларини билдирадилар, таҳлил қиладилар.

Ўқитувчи эса, хулосалаб, умулаштиради. Бу усулнинг афзаллиги- ўқувчилар ҳаётий воқеа, ҳолатларга ўз муносабатларини билдирадилар, бу вазиятларни эркин, мустақил, ижодий ёндашган ҳолда таҳлил қиладилар. Таъкидлаш жоизки, юқорида зикр қилинган янги инновацион фаол усулларни ўқитиш жараёнида қўллашда қуйидаги талаб ва тавсияларга риоя қилиш лозим: -таълимнинг ноанъанавий, қизиқарли, фаол, инновацион(янги) усуллари ҳақида маълумотга эга бўлиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етиш ва укитиш жараёнида куллаш; — уқитиш жараёнида фаол усулларни қулланиши самарали услубиётини танлай олиш; -инновацион, фаол усуларни ҳар бир фан хусусиятларидан келиб чикиб қуллаш; -ўқитиш жараёнида фаол инновацион усуллардан фойдаланишда таълим-тарбия принципларнинг ўзвий (боғлик)лигига эришиш; -ўқитиш жараёнида талабаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш (билимлилик даражаси, қизиқиши, индивидуал ёндашиш ва бошқалар); — ўқувчиларни ўқитиш жараёнида фаолликка чорлаш усуларини тўғри танлай ола билиш, уз устида мустақил, ижодий ишлашга, эркин фикр юритишга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ислом Каримов Тарихий хотирасиз келажак йуқ.: Тошкент. «Шарқ», 1998.
  2. Ислом Каримов Ўзбекистон буюк келажак сари.: Тошкент. «Ўзбекистон», 1998.
  3. Бабанский Ю.К. «Ҳозирги замон умумий таълим мактабларида ўқитиш методлари».: Тошкент. «Ўзбекистон», 1990.
  4. Саъдиев А. Мактабда тарих ўқитиш методикаси.: Тошкент. «Ўқитувчи», 1988
  5. Саъдиев А. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш.: Тошкент. «Ўқитувчи», 1993
  6. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури Тошкент. «Шарқ», 1999 и. 2-сон
  7. Т.Тошпулатов, Я.Раффоров Тарих ўқитиш методикаси.: Тошкент. «Университет», 2002.
  8. Н.И.Аппарович, Д.И.Полторак Кабинет истории и обществоведения в средней школе.: Москва «Просвещение», 1982.